Ўзбекистонда ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади
Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган. Улар орасида аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш ҳам бор.
Ўзбекистонда 1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Хабарга кўра, қуйидагилар ҚҚСга тортилади:
Савдо айланмаси бўйича:
- тиббий хизматлар;
- ветеринария хизматлари;
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар.
Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда:
- дори воситалари;
- ветеринария дори воситалари;
- тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар;
- шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё.
Аҳолига кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш бўйича:
- сув таъминоти;
- канализация;
- санитария жиҳатдан тозалаш;
- иссиқлик таъминоти. Аввал ушбу хизматларни кўрсатиш бўйича айланмага ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: