13:22 | 22.04.24
Ўзбекистонда «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчаси сотилиши тақиқланди. Барча дорихоналарга ушбу сиропни қайтариб олиш топширилди.
Санэпидқўмита томонидан «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасини Ўзбекистон ҳудудида сотиш учун берилган рухсатнома бекор қилинди.
Маълум қилинишича, бундай қарор аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Аммо, Санэпидқўмита қандай асосга кўра рухсатномани бекор қилганига ойдинлик киритилмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: