12:12 | 27.05.24
Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади. Қўмита таркибига 110 кишидан иборат штат берилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилади. Бу президентнинг 24 майдаги қарорида назарда тутилган.
Қўмита Кончилик саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Кон-геологик ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида тузилади. Инспекциянинг ўзи кончилик саноати ва геология назорати инспекцияси этиб қайта ташкил этилмоқда.
Қўмита ядро энергияси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Қўмита таркибига 110 кишидан иборат штат, шунингдек, ёқилғи қуйиш шохобчалари, газ қуйиш шохобчалари, нефт ва газни бирламчи қайта ишлаш, магистрал қувурлар ва газ иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, донни сақлашда саноат хавфсизлиги назорат қилиш, истироҳат боғлари фаолиятини назорат қилиш ва бошқа функциялари берилган.
Қўмита таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда давлат бюджетидан молиялаштириладиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ташкил этилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: