14:48 | 26.05.24
Ўзбекистонда тадбиркорларга субсидия ва имтиёз бериш тартиблари такомиллаштирилади. Эндиликда тадбиркорларнинг рейтинг даражасига кўра бир қатор имтиёзлар жорий этилади.
Ҳуқуқий ахборот канали тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилишини маълум қилди.
Қайд қилинишича, 2024 йил 24 май куни Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
Қўллаб-қувватлаш чоралари «В» ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:
2025 йил 1 январдан subsidiya.mf.uz платформасида тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: