11:51 | 04.06.24
Ўзбекистонда тирик инсонлар шарафига ҳайкал ўрнатиш тақиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ўрнатилади.
«Ўзбекистон Республикасида монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш бўйича ҳукумат эксперт комиссияси тузилмоқда. Унинг вазифалари:
Қарор билан Ўзбекистонда монументал ёдгорликларни ўрнатиш ва олиб ташлаш (кўчириш) тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан ўрнатилади.
Давлат ва жамоат ташкилотларининг маҳаллий аҳамиятга молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш тўғрисидаги таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига киритилади ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган ҳолда қарор қабул қилинади.
Монументал ёдгорликларни ўрнатишдан олдин тегишли соҳадаги ННТ ва меҳнат жамоалари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади. Монументал ёдгорликларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш учун Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида бадиий экспертлар кенгаши тузилади.
Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Монументал ёдгорликларни яратиш ва ўрнатиш ишларини молиялаштириш манбалари Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари билан белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 1 июндан кучга кирди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: