14:11 | 07.02.24

                       

Ўзбекистонда ЯИМ бўйича қайси ҳудуд энг катта улушга эгалиги маълум бўлди

Ўзбекистон бўйича ялпи ички маҳсулотнинг шаклланишида энг катта улуш (17,1%) Тошкент шаҳрига тўғри келади. Тошкент ва Навоий вилоятлари 10,1 % ва 7,7 % кўрсаткичлари билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

Статистика агентлиги ахборот хизмати ялпи ички маҳсулотнинг шаклланиши бўйича энг катта улуш (17,1%) Тошкент шаҳрига тўғри келиши маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил якунларига бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент шаҳри 17,1 % улуш билан энг катта ҳисса қўшган. Тошкент ва Навоий вилоятлари 10,1 % ва 7,7 % кўрсаткичлари билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

Республика ЯИМини шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё вилояти (2 %) ва Қорақалпоғистон Республикасига (3,1 %) ва Жиззах вилоятига (3,1 %) тўғри келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: