13:44 | 13.04.24

                       

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво эълон қилинди

Ўзбекистонда 15-17 апрель кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. 17 апрель тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

«Ўзгидромет» 15-17 апрель кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Bugun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +9…+14 даража, кундузи 15-16 апрелда +23…+28 даража, 17 апрелда +25…+30 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +20…+25 даража, 16 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +22…+27 даража, 17 апрелда кечаси +9…+14 даража, кундузи +24…+29 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +15…+20 даража, 16 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +17…+22 даража, 17 апрелда кечаси +6…+11 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 15 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16-17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража, кундузи 15 апрелда +17…+22 даража, 16 апрелда +20…+25 даража, 17 апрелда +23…+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +17…+22 даража, 16 апрелда кечаси +8…+13 даража, кундузи +15…+20 даража, 17 апрелда кечаси +6…+11 даража, кундузи +18…+23 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 15 апрелда айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 15 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи +7…+12 даража бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: