18:19 | 09.03.24

                       

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади. 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида бир қанча вазифалар белгиланган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Жумладан, профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Шу мақсадда, 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади.

Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: