20:39 | 31.05.24
Ўзбекистонда Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади. Музейнинг асосий вазифаларидан бири маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш этиб белгиланди.
Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил қилиниши маълум қилинди.
Қайд қилинишича, “Жадидлар мероси давлат музейини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-201-сон, 30.05.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади.
Жадидлик ҳаракатига оид Ўзбекистон ва хориждаги турли манбалар ва тарихий ҳужжатларни аниқлаш, тўплаш, сақлаш, ўрганиш, тиклаш, нусхалаш, эълон қилиш, улар асосида Музей фондини бойитиб бориш ва экспозицияларни яратиш, шунингдек, маданий-маърифий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш Музей фаолиятининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Шунингдек, “Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида аҳолидан жадидлик ҳаракатига оид тарихий материаллар, ашёлар, ноёб суратлар Музей учун харид қилинади.
Музейни ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган музей ашёлари ва коллекциялари, китоб ва қўлёзмалар, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялар, мебель ва инвентарлар 2025 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: