11:32 | 07.03.24

                       

Ўзбекистондаги газ «заправка»лар қачондан очилиши маълум бўлди

Энергетика вазирлиги табиий газ босими меъёрий схемага қайтгани сабаб 7 мартдан мамлакатдаги барча газ тўлдириш шохобчалари очилишини маълум қилди.

Ўзбекистондаги газ тўлдириш шохобчалари 7 мартда иш бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, табиий газ босими меъёрий схемага қайтган. Шу муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

Эслатиб ўтаамиз, аввалроқ 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб Бухоро барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: