11:53 | 13.02.24

                       

Ўзбекистондаги хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқорилиги очиқланди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 352,1 трлн сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 53,4 фоизга етган.

Статистика агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистондаги хорижий инвестицияларни ўзлаштиришга оид кўрсаткичларни эълон қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 352,1 триллион сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 53,4 фоизга етган.

Қуйида ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар рўйхати келтирилган:

  • Хитой – 25,6 %;
  • Россия – 13,4 %;
  • Саудия Арабистони – 7,9 %;
  • Туркия – 6,4 %;
  • БАА – 5,8 %;
  • Германия – 4,3 %.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: