7:49 | 18.02.24

                       

Ўзбекистонлик ҳамширалар Буюк Британияга ишга юборилади

Ўзбекистонлик ҳамшираларни Буюк Британияга ишга юбориш бўйича келишувга эришилди. Ушбу келишувга мувофиқ, яқин кунларда инглиз тилини биладиган ҳамширалар учун Буюк Британияда ишлаш бўйича эълон берилиши режалаштирилмоқда.

Буюк Британияга ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга юбориш бўйича келишувга эришилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўплаб юртдошларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, Буюк Британияга тиббиёт соҳасига ҳамшираларни ишга жалб қилиш бўйича иш берувчи ташкилот билан келишувга эришди.

Ушбу келишувга мувофиқ, яқин кунларда инглиз тилини биладиган ҳамширалар учун Буюк Британияда ишлаш бўйича эълон берилиши режалаштирилмоқда. Мурожаат учун 71 202-33-55 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: