11:00 | 01.03.23 460

Ўзбекистонлик ёш хоккейчилар «Осиё болалари» ўйинларида иштирок этмоқда

мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан 30 дан ортиқ ёш спортчилар қатнашяпти

Россиянинг Кемерово вилоятида 25 феврал куни старт берилган Ўзбекистон болалар хоккей терма жамоаси «Осиё болалари» II қишки халқаро спорт ўйинларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон Хоккей федерацияси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан 30 дан ортиқ ёш спортчилар қатнашмоқда. Новосибирск аэропортида болаларни Ўзбекистоннинг Россиядаги Бош консуллиги вакиллари кутиб олган. У ердан жамоа Кемерово вилоятининг Новокузнецк шаҳрига йўл олди.

«Мамлакатда болалар ва ўсмирлар хоккейини ривожлантириш федерациянинг асосий мақсадларидан бири. ‘Осиё болалари’ ўйинларида мамлакатимиз вакили бўлган жамоа ўзига хос тарзда биринчи қалдирғочдир. Ишонаманки, келгуси бир неча йил ичида бу болалар кучлироқ бўлиб, маҳоратга эга бўлади. Мамлакатнинг асосий терма жамоасининг ‘ядроси’га айланади ва энг нуфузли хоккей турнирларида Ўзбекистонни муносиб намойиш этади», — деди Ўзбекистон Хоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов.

Маълумот учун, «Осиё болалари 2023» ўйинлари дастурига хоккей, чанғи спорти, конкида учиш, сноуборд, чанғи спорти, фигурали учиш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар киритилган.

Ўзбекистон миллий хоккей терма жамоасининг тарихида мазкур ўйин биринчи ҳисобланади.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 190
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1885
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2608
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 604
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 829
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 757