23:45 | 31.01.24
Қўшимча дам олиш кунлари юзасидан Президент фармони қабул қилинди. Фармонда қайси кунлар қайд этилган? Bugun.uz шу ҳақда маълумот беради
2024 йилнинг қайси кунлари ходимлар учун дам олиш кунлари ҳисобланади. Bugun.uz айни мавзуда маълумот беради.
Одатда, Ўзбекистонда ишчилар кенг миқёсда нишонланадиган расмий байрамлар вақтида дам олиш кунларига эга бўладилар. Масалан, Янги йил ва Мустақиллик куни шулар жумласидандир.
Шунингдек, «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони ҳам қабул қилинган.
Унга кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъий назар):
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
Янги йилда иш ҳафтасининг туридан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет тўрт кун дам олишади: 30 декабр — шанба, 31 декабр — якшанба, 1 январ — душанба (Янги йил), 2 январ — сешанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:
6 январ — шанба кунидан 2 январ — сешанба кунига. 2 январ — сешанба беш кунликлар учун дам олиш куни ҳисобланиб, 6 январ — шанба куни эса иш куни бўлади.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 2 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: