13:30 | 11.05.24

                       

Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий ишларга жўнатилади

Ўзбекистонликлар Кореяга мавсумий ишларга жўнатилади. Корея ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёрлигини билдирди.

Сеулда бўлган учрашувда икки давлат ўртасида келишувлар олиб борилди. Кореяга мавсумий ишчи бўлиб бориш учун шартномалар имзоланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ахборот хизмати

Қайд этилишича, Бандлик вазири Беҳзод Мусаев Корея Адлия вазири Пак Сон Же билан Сеулда учрашди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида музокаралар бўлди. Натижада, эндиликда ўзбекистонликлар Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларда меҳнат қилиши мумкин. Шунингдек, профессионал касб-ҳунарга эга бўлган ўзбекистонлик ёш фуқароларда ҳам Кореяда ишлаш имконияти бор.

Учрашувда республикадагилар намунали фаолият олиб бориши, Корея давлати қонунларини ҳурмат қилиши икки давлат ҳамкорлик муносабатларининг янада тараққий этишига хизмат қилиши қайд этилди. Кореяга вақтинча ишлаш учун борадиган ҳар бир номзод билан мутахассислар алоҳида шуғулланиши, ушбу давлатнинг меҳнат ва миграция қонунчилиги, маданияти, урф-одат ва анъаналари хусусида ахборотлар бериб борилиши маълум қилинди.

Фото: Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ахборот хизмати

Бундан ташқари, агарда ўзбекистонлик ишчилар Кореянинг меҳнат қонунчилигини бузмаса, нолегал фаолиятга ўтмаса, ўз иш жойларини асоссиз ташлаб кетмаса Корея улар учун ҳар қандай ишчи виза турини энг юқори даражада очиб беришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: