10:11 | 27.02.24

                       

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз кириши мумкинлиги айтилди

Ўзбекистонликлар 30 та давлатга визасиз кириши мумкин. ТИВ ушбу мамлакатлар рўйхатини эълон қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга визасиз кириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, фуқаролар 30 та давлатга визасиз кириши мумкин. Улар: Антигуа ва Барбуда, Арманистон, Барбадос, Беларус, Бирлашган Араб Амирликлари, Доминика, Эрон, Фаластин, Филиппин, Гаити, Гамбия, Грузия, Кения, Кот-дЪИвуар, Малайзия, Микронезия, Мўғулистон, Молдова, Намибия, Озарбайжон, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон, Россия, Цент-Винсент ва Гренадин ороллари, Сейшел ороллари, Шри-Ланка, Суринам, Тожикистон, Туркия, Украина.

Аввалроқ Эронда Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим қачондан бошланиши маълум қилинганди. Дипмиссия маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароларига Эронга ҳар олти ойда бир марта визасиз кириб, 15 кун қолиши учун виза олиш талаб қилинмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: