12:12 | 07.06.24

                       

Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити байрамида неча кун дам олинади?

Қурбон ҳайити куни, яъни ҳижрий тақвим бўйича зулҳижжа ойининг ўнинчи санаси, жорий йилда 16 июнь ёки 17 июнга тўғри келиши кутилмоқда.

Шунга кўра, Ўзбекистонда олти кунлик иш режимида ишловчилар 3 кун, беш кунлик иш режимида ишловчилар 4 кун дам олади. Қайси кунга тўғри келишининг аҳамияти йўқ.

Ҳайит 16 июнга тўғри келса, дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

  • 15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;
  • 16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;
  • 17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади);
  • 18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).

Маълумот учун, июнь ойида яъни Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа)да қўшимча дам олиш куни белгиланган. Президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сон Фармонига кўра, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 2024 йил 18 июнь — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити байрамининг аниқ санаси янги ой чиқишига қараб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши қарорига асосан байрамдан 10 кун олдин расман эълон қилинади.

Агар Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам, 17 июнь — душанба дам олиш куни бўлади. Чунки агар Қурбон ҳайитининг биринчи куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келган тақдирда, МК 208-моддасига кўра дам олиш куни мос равишда 17 июнь — душанба кунига кўчирилади.

Яъни Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанбага тўғри келган тақдирда ҳам 17 июнь — барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

18 июн — сешанба, барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: