21:07 | 03.02.24

                       

Ўзбекистонликлар учун Канадада ишлаш имкони яратилади

Мамлакатлар ўртасида ўзбекистонликларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш, фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш масалалари муҳокама қилинди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев ҳамда Канаданинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алам Хемсон ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Унда Канада билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик фуқароларни Канада меҳнат бозорига жалб қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, икки давлатнинг хусусий рекрутинг компаниялари ўртасидаги  алоқаларни ўрнатиш,  фуқароларни Канадага юбориш ва виза олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Аввалроқ 2024 йилда 100 минг нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишга жалб қилиниши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: