19:43 | 11.02.24

                       

Ўзбекистоннинг 1 йиллик ташқи савдо айланмаси ҳажми маълум қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 62,6 млрд долларга етган. Кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 12,1 млрд долларга ошган.

Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси ҳажми 62,6 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 12,1 миллиард АҚШ долларига ёки 23,9 фоизга ошган.

Ўзбекистон 2023 йилда жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган. Айланманинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,9 %), Россия (15,8 %), Қозоғистон (7 %), Туркия (5 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.

  • Экспорт – 24,4 миллиард (23,8 % га ошган);
  • Импорт – 38,1 миллиард (24 % га ошган).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: