8:57 | 30.01.24
Ҳарорат +8 даражагача илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи бор.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қор, ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +4…+6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…+5 даража илиқ, чўл ҳудудларда 0.. -5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларидан ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда бироз қор, ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +3…+8 даража илиқ бўлади
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда феврал ойи -15 даражагача совуқ билан бошланиши ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: