8:21 | 15.01.24

                       

Ўзбекистоннинг кўп жойларида 15 январ куни ёмғир ёғади

Ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0…+2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат -3…-8 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат +5…+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +2…+7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0…-5 даража совуқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: