16:18 | 04.03.24

                       

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп балиқ овлангани айтилди

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп балиқ овлангани айтилди. Балиқ етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 га ошган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилда 198,9 минг тонна балиқ овланган.

Маълум қилинишича, балиқ етиштириш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 га ошган.

Ҳудудлар кесимида 2023 йилда овланган балиқ ҳажми:

  • Хоразм вилояти – 30,9 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 27,1 минг тонна;
  • Андижон вилояти – 21,7 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 18 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 15,4 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 15,1 минг тонна;
  • Навоий вилояти – 13,7 минг тонна;
  • Фарғона вилояти – 13,3 минг тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 11,6 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 11 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 9,1 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 6,9 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 5 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари янада мустаҳкамланиши ҳақида хабар берилган эди.

Таъкидланишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 80-сонли қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра,

  • спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш тартиби;
  • балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • ихтиофауна объектларидан фойдаланишни назорат қилиш;
  • балиқ ресурсларини муҳофаза қилиш ва ноқонуний овлаш оқибатида етказилган зарарларни ҳисоблаш;
  • ҳуқуқбузарлик содир этган шахслардан олиб қўйилган балиқ овлаш қуроллари ва воситаларини йўқ қилиш;
  • ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжалиги ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш кабиларни ўз ичига олган балиқ овлаш қоидалари тасдиқланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: