13:37 | 02.02.24

                       

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилаларнинг бахтлилик кўрсаткичи юқори экани маълум бўлди

Оила ва гендер институти 3 минг киши орасида сўровнома ўтказди.


Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти 14 та ҳудудда «Оилаларнинг бахтлилик даражаси» бўйича сўровнома ўтказди. Бу ҳақда институт матбуот котиби АОКАда ўтказилган брифингда маълумот берди.

Тадқиқотларда Хоразм, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистонда оилаларнинг бахтлилик индекси бўйича энг юқори натижа қайд этилди.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг май-декабр ойлари давомида институт томонидан «Оилаларнинг бахтлилик даражаси» мавзусида мамлакатнинг барча 14 ҳудудий бирликларида 3 054 нафар респондентдан ўтказилган сўров натижалари ҳамда расмий статистик маълумотлар таҳлили асосида оилаларнинг умумий бахтлилик даражаси аниқланди.

Ушбу кўрсаткич 8 та индикатор ва 21 та субиндикатордан ташкил топган умумий индекс воситасида баҳоланди. Тадқиқотга 20 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар жалб этилиб, уларнинг аксариятини 25-40 ёш оралиғидаги жуфтликлардан иборат оилалар ташкил этди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: