10:11 | 21.02.24

                       

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси мамлакат ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқларини топширди

Ашраф Хўжаев Қатар Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Давлат вазири элчини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Ашраф Хўжаев Қатар ташқи ишлар вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди. 

Маълум бўлишича, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, шунингдек, Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Турли даражадаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш, жумладан, 2024 йилда ташриф ва тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: