10:11 | 01.03.24

                       

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

1–7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳароратнинг ўзгариши сабаб қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёғингарчилик ва ўзгарувчан ҳаво ҳарорати сабаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Қайд этилишича, 1-7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; 
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида; 
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида; 
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;  
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); 
  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: