9:17 | 07.02.24

                       

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургда янги бош консули ўз вазифасини бажаришга киришди. Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бобоев ўрнига тайинланди.

Ўзбекистоннинг янги бош консули Абдураҳмон  Маҳмудов Россия шимолий пойтахтига етиб борди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Қайд этилишича, янги бош консул Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. 37 ёшли дипломат Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида, ТИВ тузулмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019–2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.

Абдураҳмон Маҳмудов 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги Бош консулликни бошқарган Алишер Бoбoев ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари киради. Булар қуйидаги 11 та ҳудудлар: Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангелск вилояти, Вологда вилояти, Калининград вилояти, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: