16:27 | 23.03.24

                       

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади. Улуғбек Мақсудов бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам эди.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов дипломатик миссиясини якунлади. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.

Фото: «Дунё» агентлиги

Маълумотларга кўра, Улуғбек Мақсудов мазкур лавозимда 2018 йилнинг май ойидан бери ишлаб келаётганди. Подшоҳлик расмийлари билан бўлиб ўтган хайрлашув учрашувида, сўнгги йилларда Ўзбекистон—Саудия муносабатлари сезиларли даражада фаоллашгани қайд этилган.

Айни пайтда Саудия Арабистонининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган жами сармояси 30 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. 2—3 май кунлари бўлиб ўтадиган 3-Тошкент халқаро инвестиция форумида эса Саудия Арабистони бизнесининг фаол иштироки кутилмоқда.

Қайд этилишича, Улуғбек Мақсудов бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги Ўзбекистоннинг доимий вакили ҳам эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: