8:51 | 07.03.24

                       

Ўзбекистоннинг Сингапур ва Австралиядаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Сингапур ва Австралиядаги собиқ элчи Қаҳрамон Шокиров Ўзбекистон ТИВ марказий аппарати бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров Сингапур ва Австралиядаги дипломатик миссиясини якунлади.

Элчи Тошкентга қайтишдан аввал Сингапур вазирлик ва идораларида қатор учрашувлар ўтказди. Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон–Сингапур муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар 2023 йилнинг январь ва май ойларида амалга оширилган олий даражадаги ташрифларнинг самарали натижалари шерикликнинг деярли барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имконини бергани алоҳида таъкидлади.

Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) ҳамда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 53 ёшли битирувчиси Қаҳрамон Шокиров мамлакатнинг 2018–2024 йилларда Цингапурдаги ва 2022-2024 йилларда ўриндошлик асосида Австралиядаги (қароргоҳи Цингапур шаҳрида) элчиси сифатида аккредитациядан ўтган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: