12:45 | 09.02.24

                       

Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми қарийб 91 млрд долларга етди

2023 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 миллиард долларга тенг.

Статистика агентлиги ахборот хизмати Ўзбекистоннинг Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 066,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси бўйича 90,9 миллиард долларга тенг.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2022 йил билан солиштирилганда 6 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми 29,3 миллион сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйича ялпи ички маҳсулотнинг шаклланишида энг катта улуш (17,1%) Тошкент шаҳрига тўғри келиши ҳақида хабар берилганди. Тошкент ва Навоий вилоятлари 10,1 % ва 7,7 % кўрсаткичлари билан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: