12:26 | 29.11.23

                       

Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фойдаланишга чеклов ўрнатилди 

Эндиликда сўз устасининг ҳазиллардан фойдаланиш учун лицензия шартномаси талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди, деб хабар бермоқда Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси.

Эндиликда сўз устасининг асарларидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуқлар «Milliy TV» телеканали ва «Oriat dono» радиоси томонидан лицензия шартномаси асосида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизор Тожибоева қизиқчининг ҳажвияларидан рухсатсиз фойдаланган «Н» радиоканали устидан Адлия вазирлигига шикоят қилганди. Кейинчалик ўтказилган текширув давомида Ҳожибой Тожибоевнинг ҳажвиялари муаллиф меросхўрининг рухсатисиз радио эфирларида янграгани тасдиқланганди. Вазирлик томонидан бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: