9:13 | 17.02.24
Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.
«Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартгача тижорат банкларига йўналтирилади. Бунда тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада қуйидаги имтиёзли кредитлар ажратилади:
2024 йил 1 мартдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:
Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: