11:27 | 27.10.23

                       

Қозоғистон Ғазодаги фуқароларини эвакуация қилади

Тинч аҳолини ушбу ҳудуддан олиб чиқишга уринаётган 45 давлат ҳозирча уларга фақат гуманитар ёрдам бера олади.

Қозоғистон Ғазо секторида қолиб кетган фуқароларини Миср орқали эвакуация қилишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Shutterstock

2023 йил 26 октябр куни Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Умаров Сенат йиғилишида қозоғистонликларни Ғазо секторидан эвакуация қилишга ҳаракат қилинишини маълум қилган.

Қайрат Умаровнинг айтишича, Ғазо секторидан фуқароларни эвакуация қилиш ҳозир жуда қийин вазифа. Бу ҳудуд ҳозирда ўққа тутиляпти. Мазкур ҳудуддан ўтадиган ягона ўтиш йўли бўлган Рафаҳ ёпилган.

«Шунинг учун биз томондан дипломатик ваколатхоналаримиз Ғазода бўлган фуқароларимиз билан доимий алоқада. Биз Миср ҳукумати билан ишлаяпмиз. Фуқароларимизнинг бу ҳудуддан чиқиб кетишини таъминлаш учун ушбу минтақадаги бошқа турли расмийлар билан ишлаяпмиз. » – деди Умаров.

Шунингдек, 45 давлат Ғазо секторидан тинч аҳолини олиб чиқиш масалалари устида ишлаётгани, аммо ҳозирча муваффақиятга эришилмаганини ва ҳозирча фақат улар гуманитар ёрдам бера олишини қўшинча қилган вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркия Исроил билан энергия бўйича барча шартномаларни тўхтатгани эълон қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: