10:15 | 28.11.23

                       

Қозоғистон «Дарбоза-Мақтаорол» темирйўл қурилишига старт берди

Ушбу линия Қозоғистондан Ўзбекистоннинг чегарасигача бўлган масофада бўлади.

Қозоғистон ҳукумати мамлакатнинг Туркистон вилоятидан Ўзбекистоннинг чегарасигача борадиган Дарбоза-Мақтаорол темирйўл линиясининг қурилиш ишларини бошлади. Унга мамлакат бош вазири Алихон Смаилов бошчилик қилган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Темирйўл линиясининг умумий масофаси 152 километр бўлиб, лойиҳа учун 19,7 минг тонна темир йўл, шунингдек, 280 мингта темир-бетон шпал ва темир йўл боғичларини сотиб олиш режалаштирилган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Лойиҳа икки босқичга бўлинган. Биринчиси, Эрдовут-Мақтаорол линияси – Сирдарё станциясига чиқиш билан Ўзбекистоннинг давлат чегараси қурилишини назарда тутса, иккинчи босқичда Жетисой тармоғи – Ўзбекистоннинг шу станцияга чиқиш билан давлат чегараси фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Бош вазир ўз нутқида Қозоғистонда яна бир муҳим воқеа бўлиб ўтаётганини таъкидлаган.

«Темир йўллар давлатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини ривожлантиришни таъминлайдиган пўлат артериялардир. Ўтган йили Қозоғистон мустақиллигининг 30 йилидаги энг катта юк ҳажми 245 миллиард тонна-километрдан ошди. Жорий йилда ҳам юқори суръат сақланиб қолмоқда», – деган Алихон Смаилов.

Фото: Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати

Смаиловга кўра, 2023 йилнинг охиригача мамлакатнинг Ўзбекистон билан юк ташиш ҳажми 31 миллион тоннага яқинлашиши прогноз қилинмоқда ва бу ўтган йилдагидан 16 фоизга юқоридир.

Янги темир йўл линияси қурилиши «Сариагаш – Тошкент» участкасидан юкларни янги тармоққа йўналтиришга, «Сариагаш» станциясини туширишга ва умуман Ўзбекистон йўналишида экспорт ташишни кўпайтиришга имкон беради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: