16:24 | 03.11.23 492

Қозоғистон Фаластинга 1 млн доллар гуманитар ёрдам беради

Президент низолашаётган томонларни дипломатик алоқаларга чақирган.

Бугун, 3 ноябр куни Туркий давлатлар ташкилотининг 10-саммитида Қозоғистон президенти Фаластин халқига 1 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатишини маълум қилди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

«Атрофимизда ҳозир қийин вазият бор. Шимолда Россия ва Украина ўртасида, Яқин Шарқда – Исроил ва Фаластин ўртасида можаро давом этмоқда. Афғонистонда беқарорлик давом этмоқда. Ғарбда ноқонуний миграция муаммоси тобора кучайиб бормоқда. Бугун Ғазо секторидаги тинч аҳоли, айниқса, болалар ва қариялар қарама-қаршилик қурбонига айланмоқда. Асосий вазифа – уларнинг хавфсизлигини таъминлаш. Шу муносабат билан мен Фаластин халқига 1 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатишга қарор қилдим», — деди Тўқаев.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Президент ўнлаб йиллар давомида ҳал этилмаган долзарб муаммоларни зўравонлик ва террористик ҳаракатлар орқали ҳал этиш «мутлақо номақбул» эканини таъкидлаган. Давлат раҳбарининг фикрича, вазиятнинг кескинлашуви жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

«Шу муносабат билан биз ҳар қандай низоларни фақат тинч музокаралар ва дипломатик мулоқот орқали ҳал қилишга чақирамиз. Биз учун барча давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик асосий устувор вазифалардир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини қатъий бажариш ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш муҳим», — деди Тўқаев.

 


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1197
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 813
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701