11:53 | 31.10.23

                       

Қозоғистондаги кўмир шахтаси портлашида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди

Улардан 40 тасининг шахси аниқланган, 6 нафарининг шахси номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко кўмир конида портлаш содир бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамдардлик йўллаганди. Тўқаев эса 29 октябрни Қозоғистонда мотам куни деб эълон қилганди.

Фото: Костенко кўмир кони

Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Қарағанда вилоятида содир бўлган кўмир шахтасидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етган. Вазир Сирим Шарипхонов эса ўз баёнотида бу маълумотни Костенко конида содир бўлган ушбу авария туфайли ҳалок бўлган 46-шахснинг жасади топилгани билан тўлдирган.

Фото: Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазири

«Авария сабабларини ўрганиш доирасида мен ва ҳукумат комиссияси аъзолари конга тушишни амалга оширдик. Биз жуда катта зарарни аниқладик. Тоғ-кон ускуналари ишлаб чиқариш жараёнида алмаштирилди. 15 дан ортиқ изоляцион кўприклар вайрон қилинган. Шамоллатиш иншоотлари ишдан чиққан. Ҳозирги кунга қадар қидирув-қутқарув ишлари давомида 45 нафар кончининг жасади топилган бўлса, энди улар сони 46 тага етди» деган Шарипхонов.

Унинг қўшимча қилишича, 40 нафар қурбоннинг шахси аниқланган, 6 нафарининг шахси номаълумлигича қолган. Ҳозирда уларнинг шахсини аниқлаш учун мутахассислар зарур экспертизаларни ўтказишмоқда.

Қидирув-қутқарув ишлари электр қуввати йўқлиги, кон ишларининг узоқ давом этиши, кўплаб механизмлар вайрон бўлган сабабли мураккаблашган. Айрим сув босган иншоотларга кириш қийинлашган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: