10:52 | 28.10.23

                       

Қозоғистондаги конда юз берган портлашда 16 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, ҳодиса оқибатида бедарак йўқолган 30 дан ортиқ одам қидирилмоқда.

Кеча, 27 октябр куни тунда Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко конида портлаш содир бўлди. Маҳаллий Tengrinews нашри берган маълумотга кўра, шахтада 252 нафар кончи ишлаётган бўлган. Улардан 205 нафари ер юзасига олиб чиқилган. Қутқариб олинган ишчилардан 18 нафари шифокор ёрдамини олган бўлса, ҳодиса жойида яна 31 нафар бедарак йўқолган кончи қидирилмоқда.

Фото: Қарағанда вилояти ҳокимлиги

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш газ сабабли келиб чиққан. Қозоғистон Бош прокуратураси ҳолат юзасидан мамлакат Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев портлашдан сўнг конга эгалик қилувчи «АрселорМиттал Темиртау» компанияси билан ҳамкорликни тўхтатиш бўйича топшириқ берган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: