21:01 | 14.11.23 1265

Қозоғистоннинг собиқ МХХ раҳбари устидан иккита янги иш очилди

У 2022 йилнинг 8 январида бутун Қозоғистонни қамраб олган тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган эди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Карим Масимовга нисбатан иккита янги жиноий иш қўзғатилди. Tengrinews сайтининг билдиришича, Масимов прокуратура рухсати билан тергов ҳаракатлари олиб борилиши учун МХХ пойтахт бошқармасининг тергов изоляторига олиб келинган.

Фото: Tengrinews

Масимовга нисбатан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 208-моддаси (Жиноий йўл билан олинган жиноий даромадларни легаллаштириш) ва 366-моддаси (Ўта йирик миқдорда пора олиш) билан терговга қадар ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Карим Масимов 2022 йилнинг 8 январида бутун Қозоғистонни қамраб олган тартибсизликлардан сўнг ҳибсга олинган эди. Масимов мамлакатдаги энг нуфузли шахслардан бири ва собиқ президент Нурсултон Назарбоевга яқин ҳисобланган. Ўтган йиллар давомида Қозоғистон Республикаси Бош вазири, маъмурият раҳбари ва Қозоғистон президенти ёрдамчиси лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида «Бейнеу-Шалкар» автомобил йўли қурилиши ҳақда хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 977
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 875
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 540
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 449
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1151
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 947