9:06 | 09.06.23 1485

Пиёдани уриб юборган автобус ҳайдовчисига суд ҳукми ўқилди

Айбдорга 4 йил озодликдан маҳрум этиш ва 2 йил автомобил бошқарувидан чеклаш жазоси тайинланди

Автобус ҳайдовчиси томонидан содир этилган жиноятга ҳукм ўқилди. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида 1975 йилга туғилган, оилали, 2 нафар фарзанди бор, МЧЖ да ҳайдовчи бўлиб ишлаган фуқарога нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Судда маълум бўлишича айбланувчи ISUZU русумли автобусни Паҳлавон Маҳмуд кўчаси йўналишида бошқариб келаётганида, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборган. Воқеа натижасида пиёда вафот этган.

Айбланувчи суд залида айбига иқрор бўлган ҳамда марҳумнинг яқинларидан кечирим сўраган. Судга оид автотехник экспертизага кўра, автобуснинг тезлиги 46,9 км/соатни ташкил қилиши ва тормоз бериш орқали ҳодисани олдини олиш имкони бўлганлиги аниқланган.

Судда томонларнинг кўрсатмасини инобатга олиб, бошқа далилларнинг хулосасига таяниб, судланувчининг оилавий аҳволини инобат олиб ҳукм ўқилди.

Айбланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, 4 йил озодликдан маҳрум этиш ва 2 йил автомобил бошқарувидан чеклаш жазоси тайинланди. Жазони манзил колонияларида ўташ белгиланди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 384
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 750
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1095
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 860
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 463
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 951