Таъкидланишича, 26 июн куни соат 10:00 да Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилади — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов.
Қуйидаги ҳужжатда Пётр Каримов Татяна Каримовага нисбатан қўзғаган даъвонинг предмети ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо эканини кўриш мумкин.
Биринчи инстанция судида ишни судья Азиз Раҳмонов кўриб чиқади.
Пётр Каримов – Ислом Каримовнинг биринчи рафиқаси Наталя Петровна Кучмадан туғилган катта фарзанди ҳисобланади. Бу ҳақдаги расмий маълумотлар Ислом Каримов вафотидан кейин очиқланган.