8:38 | 07.04.24

                       

Пойтахтда 3 ойда қанча фоҳиша ушлангани маълум бўлди

Тошкентда 3 ойда фоҳишалик билан шуғулланган 1068 киши ушланди. Уларнинг 92,8 фоизи вилоятдан келгани аниқланган.

Тошкент шаҳрида сўнгги 3 ойда фоҳишалик билан шуғулланган 1068 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг уч ойи давомида Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган 1068 нафар шахслар аниқланган бўлиб, маъмурий тартибда жавобгарликка тортилган. Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992 нафар) вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган.

Бундан ташқари, уч ойи давомида қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ 209 та ҳолат аниқланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: