17:03 | 01.06.24

                       

Пойтахтда аҳолининг тартибсизлиги сабабли текинга тарқатиш акцияси тўхтатилди

Пойтахтда аҳолининг тартибсизлиги сабабли текинга тарқатиш акцияси тўхтатилди. Йўлларда катта тирбандликлар кузатилаётгани айтилмоқда

Тошкентда «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар оқибатида тирбандликлар содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгил очар боғида бугун 1 июнь соат 12.00ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш/чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди.

Вазият ИИВ томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шунингдек, пойтахтдаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилганлигини маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: