22:43 | 27.02.24

                       

Пойтахтда «Гастрономик туризм» ва «ҳунармандлар» кўчалари ташкил этилади

Дастурда «Гастрономик туризм» ва «ҳунармандлар» кўчаларини ташкил этиш, замонавий савдо-сервис объектлари ва меҳмонхоналар қуриш, каналлар бўйида яшил ва дам олиш ҳудудларини барпо этиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу мақсадда Тошкентнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларида тегишли чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш режалаштирилган.

Дастурда «Гастрономик туризм» ва «ҳунармандлар» кўчаларини ташкил этиш, замонавий савдо-сервис объектлари ва меҳмонхоналар қуриш, каналлар бўйида яшил ва дам олиш ҳудудларини барпо этиш кўзда тутилган.

Бу борадаги ишларни маҳалла даражасида ташкил этиш, бунда маҳаллаларнинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, муайян фаолият турига ихтисослаштириш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича «Андижон тажрибаси»дан кенг фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари тақдим этилган ҳужжат лойиҳалари ва таклифларни маъқуллаб, уларнинг ижросини сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: