11:27 | 14.02.24

                       

Пойтахтликлар учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти хизматлари нархи кўтарилади

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023–2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг 15 фоизга оширилади. ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқлиги қайд этилган.

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023–2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг 15 фоизга оширилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг бу бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ.

Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради. Юридик шахслар ва бюджет ташкилотлари учун 2023 йил 2 декабрдан кучга кирган тарифлар ўзгаришсиз қолди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: