10:53 | 11.01.24
Масъул ташкилотлар аҳолидан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали пойтахт ҳудудларининг айрим жойларида бугун, 11 январ куни электр таъминоти вақтинча тўхтатилишини билдирди.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсад қилинган.
Электр таъминоти вақтинча ўчириладиган ҳудудлар:
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 11 январ куни газ таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабар берди.
«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ноқулайликлар учун узр сўраган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: