Покистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистонга етиб келди
Улар Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этади.
2023 йил 8-9 ноябр кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ЙҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ва Қозоғистон бош вазири Алихан Cмаилов ташриф буюрган. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.



Ҳукумат раҳбарларини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Қисқа суҳбатдан сўнг, вазирлар ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетган.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 8-9 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтиши хабар қилинганди.