21:26 | 12.11.23

                       

Покистонда осмонни қалин ва заҳарли тутун қоплади — фото

Оқибатда, мамлакатнинг ўн минглаб аҳолиси заҳарланган. Мактаблар ва бозорлар тўрт кунга ёпилган. 

Хориж манбаларининг ёзишича, Покистоннинг Лаҳор шаҳрини қалин ва заҳарли тутун қоплаган. Мамлакат расмийлари ўн минглаб одамлар касал бўлганидан кейин, заҳарли ҳаво туфайли мактаблар, бозорлар ва боғларни тўрт кунга ёпишган.  Аҳолига эса кўчага чиқиши учун ниқоб тақиши мажбурий қилиб қўйилган.

Фото: Al-jazeera

Лаҳор шаҳрининг асосий Маё касалхонаси шифокори Салмон Казми аҳолига нафас олиш қийинлашуви ёки инфекцияни келтириб чиқариши мумкин бўлган тутундан бошпана қилиш юзасидан маслаҳат берган.

Фото: Aljazeera

«Ниқоб тақиш ва ҳаво яхшилангунига қадар уйда қолиш нафас олиш тизими касалликлари, кўз инфекциялари ва тери касалликлари билан касалхонага ётмасликнинг энг осон иккита усулидир» деган Казми.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қишки буғдой экиш мавсуми бошланишида экин қолдиқларининг ёниши ифлосланишнинг асосий сабабидир.

«Об-ҳаво шундайки, ҳамманинг томоғи ва кўзлари ачишяпти. Одамларнинг соғлиғи ёмонлашмоқда» дея фикр билдирган Лаҳордаги шахсий қўриқчи Муҳаммад Салоҳиддин.

Маълумот учун, бир пайтлар ўзининг ям-яшиллиги билан «боғлар шаҳри» сифатида танилган Лаҳор шаҳри аҳолисининг кўпайиши, ҳозирда 242 миллион киши мавжудлиги ва тез урбанизация туфайли кучли ифлосланган ҳудудга айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ню-Йорк ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида 1-ўриндалиги ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: