14:22 | 07.11.23 315

Портлаш хавфи юқори моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш ФВВга юкланди

2024 йил 1 январдан Ўзбекистонга кимёвий моддаларни олиб кириш ва сақлаш тартиби ўзгаради.

«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Президент қарори  қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қарорга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу соҳада белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари юкланган.

Шунингдек, вазирликда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бўлинмалари ташкил этилади.

2024 йил 1 январдан:

  • Республикага олиб кирилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали вазирликка реал вақт режимида тақдим этиб борилади;
  • кимёвий моддалар фақат фавқулодда вазиятларнинг (ёнғинларнинг) олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади.

2024 йил 1 январдан Ўзбекистонга кимёвий моддаларни олиб кириш ва сақлаш тартиби ўзгаради.

  • Божхона қўмитаси кимёвий моддаларни божхона расмийлаштирувидан ўтказади ҳамда бир кун муддатда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кимёвий моддалар тури, миқдори ва уларни олиб кирувчи субъект тўғрисидаги маълумотларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий марказига тақдим этади;
  • Кимёвий моддаларни олиб кирувчи субъектлар ушбу моддалар божхона расмийлаштирувидан ўтказилган куннинг ўзида ахборот платформаси орқали кимёвий моддаларнинг сақланадиган жойи (омбор) ҳақидаги маълумотларни Миллий марказга тақдим этади.

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 998
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 880
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 542
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 453
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1152
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 947