21:51 | 15.02.24

                       

Президент Андижондаги янги таълим ва спорт мажмуасини кўздан кечирди

Президент мактаб-интернатда ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Мактабнинг юқори синфлари билан олийгоҳ дастурлари ўртасида узвийликни таъминлаш, бир-бирини такрорлайдиган дарсларга ёшларнинг вақтини кетказмасдан, кўпроқ амалиётга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Умуман, мактабларга таълим, тарбия ва маънавият бўйича янги муҳит олиб кириш кераклиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган мактаб-интернатини кўздан кечирди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мазкур муассаса 2023 йилda 50 миллиард сўм давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган. У 504 ўринга мўлжалланган бўлиб, 5-11 синфларда аниқ ва табиий фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган. Мактабга ўқувчилар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан имтиҳон асосида олинади.

Мактаб-интернатда 60 дан ортиқ ўқув ва компьютер хоналари, чет тили синфлари, лаборатория мавжуд. Шунингдек, 222 ўринли ётоқхона, ошхона, спорт зали замонавий жиҳозланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент шу ерда ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Мактабнинг юқори синфлари билан олийгоҳ дастурлари ўртасида узвийликни таъминлаш, бир-бирини такрорлайдиган дарсларга ёшларнинг вақтини кетказмасдан, кўпроқ амалиётга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Умуман, мактабларга таълим, тарбия ва маънавият бўйича янги муҳит олиб кириш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, давлат раҳбари Андижон шаҳрида бунёд этилаётган Универсал спорт мажмуасини бориб кўрди. Ҳозирда тўрт минг томошабинга мўлжалланган ёпиқ зал қурилган. Унда бир нечта спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиш мумкин бўлади. Жумладан, жорий йил кузда футзал бўйича жаҳон чемпионатининг айрим ўйинлари шу ерда ўтказилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йирик мажмуада бассейн, кафе, ресторан ҳам бўлади. Машҳур спортчиларнинг маҳорат мактаблари учун ҳам шароит яратилади. Машғулотлар спорт федерациялари ва олий таълим масканлари билан боғланган ҳолда олиб борилади. Мажмуани самарали эксплуатация қилиш, замонавий бошқарувни жорий этиш лозимлиги айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: