9:53 | 05.02.24

                       

Президент ижтимоий соҳалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади

Шавкат Мирзиёев бошчилигида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: