20:12 | 10.06.24
«Энди 'муддат кам эди, маблағ бўлмади', деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ». Президент мутасаддиларни огоҳлантирди.
2024 йил куз-қиш мавсумига қўшимча 14 триллион сўм ажратилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳар бир маҳалладаги ҳақиқий аҳвол ўрганилди, туманлар кесимида дастур ишлаб чиқилди. Тайёргарлик ишларига ўтган йилги 14 триллион сўмга қўшимча яна 14 триллион сўм ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, Президент мутасаддиларни огоҳлантирди.
«Энди ‘муддат кам эди, маблағ бўлмади’, деб баҳона қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», – деди Шавкат Мирзиёев.
Бундан ташқари, йил бошидан вилоятларда 250 та авариявий ўчиш боис айрим жойлардаги истеъмолчиларга электр барқарор етказилмагани таъкидланди. Чунки баъзи кўп қаватли уйлардаги электр қутилар ва ундаги симлар муддатини ўтаб бўлган.
Мутасаддиларга бу борадаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.
Ишларни энг оғир маҳаллалардан бошлаб, йил якунигача 30 минг километр тармоқ, 10 мингта трансформаторни яхшилаш вазифаси қўйилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: